42 минг сўмга гўшт қолибдими!? Ўзбекистон бозорларида нарх-наво қимматлашди

Кузатишлар мамлакатимиз бозорларида мол, қўй ва товуқ гўшти, тухум нинг бироз қимматлашганини, гуручнинг эса арзонлашганини кўрсатмоқда.

Мамлакат бозорларидаги озиқ-овқат, ноозиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 2018 йил 28 октябрь ҳолатидаги нархлари

Мол гўшти26 000 сўмдан 46 000 сўмгача 

Кузатишлар мамлакатимиз бозорларида мол гўштининг бироз қимматлашганини кўрсатмоқда. Масалан, ўтган ҳафталарда 1 кг. мол гўшти 26000 сўмдан 42000 сўмгача бўлган нархларда сотилаётган эди. Айни пайтда 1 кг. мол гўштини 26000 сўмдан 46000 сўмгача нархларда учратиш мумкин. 

Энг арзон нархлар Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида кузатилди. Бу ҳафтада 1 кг. мол гўштининг нархи 26000 сўмдан 41000 сўмгача сотилмоқда.  

Энг қиммат нарх Миробод деҳқон бозори (Тошкент шаҳри)да – 1 кг. мол гўшти 30000 – 46000 сўм. 

Қўй гўшти28 000 сўмдан 46 000 сўмгача 

Энг арзон нарх “Фарҳод” бозори (Тошкент шаҳри)да  – 1 кг. қўй гўшти нархи 28000 – 38000 сўм. 
Энг қиммат нарх "Миробод деҳқон бозори" (Тошкент шаҳри)да – 1 кг. қўй гўшти 30000 – 46000 сўм. 

Товуқ гўшти12 000 сўмдан 20 000 сўмгача 

Энг қиммат нарх Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 17000 – 20000 сўм

Энг арзон нарх Наманган шаҳри "Сардоба" деҳқон бозорида – 12000 – 14000 сўм

Пойтахт бозорларида 1 кг. товуқ гўшти 17000 – 20000 сўмдан истеъмолчиларга етказиб берилмоқда. 

Гуруч3 500 сўмдан 12 000 сўмгача 
Олдинги ҳафталардаги нарх-наволар солиштирилганида мамлакатимиз бозорларида гуруч нархи бироз арзонлашган.

Республика бозорларида гуручни ўртача нархда 4000 – 8000 сўмгача учратиш мумкин. 

Энг қиммат нарх Гулистон шаҳри (Сирдарё) Марказий деҳқон бозорида  – 7000  – 12000 сўм

Энг арзон нарх "Фарҳод деҳқон бозори" (Тошкент шаҳри) – 3500 – 10000 сўм.

Ўсимлик ёғи8 500 сўмдан 12 500 сўмгача

Мамлакатимиз бозорларида 1 кг. ўсимлик ёғи 8500 минг сўмдан 12500 сўмгача нархларда сотилмоқда. 

Энг арзон нархлар Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 8500 – 9500 сўм. 

Энг қиммат нархлар "Фарҳод деҳқон бозори" (Тошкент шаҳри) 12500 сўмгача. 

Ун1 750 сўмдан 4 600 сўмгача

Энг арзон нарх Урганч шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 1 кг. 1-навли ун 1750 сўмдан 2100 сўмгача.

Энг қиммат нарх Самарқанд шаҳри "Сиёб" бозорида – 3500 – 4600 сўм.
 
Шакар4 200 сўмдан 5 500 сўмгача 

Энг қиммат нарх Жиззах шаҳри Марказий деҳқон бозорида – 4500-5500 сўм. 

Энг арзон нарх "Қўйлиқ деҳқон бозори" (Тошкент шаҳри)да – 4200 – 4500 сўм. 

Помидор 2 000 сўмдан 7 000 сўмгача 
Энг арзон нарх Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 2000 сўмдан 3000 сўмгача.

Энг қиммат нарх "Миробод деҳқон бозори" (Тошкент шаҳри) – 4000 – 7000 сўм. 


хабарлар рейтинги: 

Машхур ролик
Сўровнома
Бизга баҳо беринг
Хабарлар