Манба: Тожикистонда маҳбуслар исёни юз берди, 13 киши ҳалок бўлган

Хабар қилинишича, ҳозирда махсус тергов гуруҳи воқеа жойида ишламоқда ва исён сабаблари ўрганилмоқда.

Тожикистон шимолидаги Хўжанд шаҳрида қаттиқ тартибдаги колонияда юз берган маҳбуслар исёнида 13 нафар маҳбус ҳалок бўлди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Бу ҳақда нашрга Сўғд вилояти куч тузилмаларидаги манба маълум қилган.

"Хўжанддаги қаттиқ тартибдаги колонияни штурм қилиш вақтида ўн уч нафар маҳбус ўлдирилган", - деб айтган манба.

Манбанинг сўзларига кўра, маҳбуслардан бири, "Ислом давлати" аъзоси, қамоқхона қўриқчисини қуроллансизлантирган. Маҳбус қамоқхона посбонининг автоматини тортиб олиб, назоратчи ва посбонларга қараб ўқ уза бошлаган.

Шу тарзда маҳбуслар колониянинг битта корпусини эгаллаб олганлар.

Сўғд вилояти спецнази исённи бостиришга муваффақ бўлган.

Хабар қилинишича, ҳозирда махсус тергов гуруҳи воқеа жойида ишламоқда ва исён сабаблари ўрганилмоқда.


хабарлар рейтинги: 

Машхур ролик
Сўровнома
Бизга баҳо беринг
Хабарлар