Бу тарихда кузатилган энг мудҳиш инқироз бўлиши мумкин

Аввалига тўйиб овқатланмаслик кейинчалик оч қолишга, сурункали оч қолиш эса очарчиликка олиб келди. Мамлакат бошқарувидаги хатоликлар ижтимоий ва иқтисодий инқирозга, инқирозлар эса фалокатларга олиб келди. Ички исёнлар фуқаролик урушига, бу уруш эса араблар ўртасидаги ҳудудий келишмовчиликларга олиб келди. 

Сўнги ўн йил ичида Яманда содир бўлаётган воқеалар мамлакат аҳолисини бутунлай очарчилик гирдобига келтириб қўйди. Айни дамда 8 миллион одам очарчилик азобини тотмоқда. Бир неча кунда бир марта овқатланадиганлар билан ҳисоблаганда уларнинг сони 12 миллион кишидан ошиб кетади. Бу дегани Яман аҳолисининг тенг ярми оч қолмоқда. Энг ачинарлиси, бу рақам жуда тез суръатлар билан ошиб бормоқда. 

Шунингдек, ярим миллионга яқин яманлик болалар қониқарсиз овқатланиш натижасида турли касалликларга чалинган. Очлик ва касаллик болаларни ҳаётдан эрта олиб кетмоқда. 

Агар урушга барҳам берилмаса, Яманда инсоният инқирози юз беради, бу эса тарихда кузатилган энг мудҳиш инқироз бўлиши мумкин. 



хабарлар рейтинги: 

Машхур ролик
Сўровнома
Бизга баҳо беринг
Хабарлар