Москвада Ровшан Шабанов 2000 рубльни деб 52 яшар аёлни ўлдирди

Бу қотиллик нафақат москваликлар, балки бутун мамлакат аҳолисини даҳшатга солди. 52 ешли Лариса Фросинанинг жасади у яшайдиган кўп қаватли уйнинг лифтидан топилди. Ларисанинг 10 жойига пичоқ урилган, кейин эса сўмкачасиданпуллари олиб кетилганди. Марҳуманинг сўмкасида эса атиги 2000 рубль бор эди.




Воқеа ОАВ ва ижтимоий тармоқларни ларзага солди. Қотил ушланди. Уозарбайжонлик 27 яшар Ровшан Шабанов экан. Ровшан Москвага сентябрь ойида ишлаш учун келган. Юртдошлари унга иш топиб беришган. Таъкидлаш керакки, Ровшан бунга қадар ҳам бир нечта жиноят қилишга улгурганди.  Шабанов қурбонларини Чертановск ва Кировоградск орасидаги хиёбонда учратарди. Турли хил нарсалар харид қилиб, шу хиёбон орқали уйига қайтаетган аёллар унинг учун осон ўлжа бўлиб кўринарди. У аёллар билан лифтга чиқар, пичоқ ўқталар ва пулларини ўмарарди... 6 ноябрь куни у фармацевт бўлиб ишлайдган ва шу куни магазиндан ул-бул харид қилиб уйига қайтаётган Ларисани учратади. Қотил Ларисанинг изидан кела бошлайди. Аел эса буни сезади ва нотаниш эркакни ўтказиб юборади, кейин эса йўлида давом этади. Подъездга кирганидан кейин эса лифтга чиқмайди ва зинадан чиқа бошлайди.  Бу вақтда Шабанов яширинганча уни кутиб турарди.

Лариса кейинроқ 13-қаватдаги уйига лифт орқали чиқишга қарор қилади. У лифтга кириб, энди эшик ёпилаётганда Ровшан оёқлари билан эшикни тўхтатади. У охирги қаватга чиқмоқчи эканлигини айтади. Эшик ёпилганида эса пичоқ ўқталиб, Ларисадан пул талаб қилади. 

Аёлнинг эркакка кучи етмайди. Лариса навбатчи лифтёрни чақирувчи тугмани босишга улгуради, аммо бу унинг ҳаётини сақлаб қола олмайди.

 Қотил қўлга олинди. У аёлнинг сўмкасидан жами 2000 рубль топганини таъкидлаган.
хабарлар рейтинги: 

Машхур ролик
Сўровнома
Бизга баҳо беринг
Хабарлар