Чеченистонда худкуш-террорчи аёл ўзини-ўзи портлатиб юборди

Грозныйдаги портлашда худкуш-террорчидан бошқа ҳеч ким зарар кўрмади.

Шанба, 17 ноябрь куни Чеченистон пойтахти Грозный шаҳрида полиция назорат пункти яқинида худкуш - террорчи  ўзини-ўзи портлатиб юборди, деб хабар қилмоқда Риа Новости.

“Шанба куни соат 16:00 лар атрофида Грозный шаҳрининг Старопромысловск туманидаги КПП яқинида номаълум аёл киши ўзини-ўзи
портлатиб юборди. Портлашда худкуш-террорчидан бошқа ҳеч ким зарар кўрмади”, дейилган хабарда.  

Кейин маълум бўлишича, ушбу террорчиликни содир қилган фуқаро – 25 ёшли Карина Спиридонова бўлган. У Адыгея республикасида туғилиб ўсган, доимий яшаш жойи Челябинск вилояти бўлган. Сўнгги йилларда Доғистонда яшаган.

ИИВ хабарида ушбу ҳодиса тафсилотлари қуйидагича келтирилган: 21 сонли федерал постга яқинлашиб келаётган аёл кишининг ноодатий ҳатти-ҳаракатини кўрган ҳуқуқни сақлаш органлари вакиллари ундан тўхтаб ҳужжатларини кўрсатишни сўраган. Аёл киши тўхташ ўрнига қадамини тезлатган. Шунда полициячилар осмонга ўқ узган, аёл эса - ўзини портлатиб юборган. Полициячиларнинг тўғри ҳатти-ҳаракати туфайли террорчи полиция постига яқинлаштирилмаган.


хабарлар рейтинги: 

Машхур ролик
Сўровнома
Бизга баҳо беринг
Хабарлар