​Бугун қандай кунлигини биласизми?

БМТ Бош Ассамблеясининг резолюциясига биноан ҳар йили 21 ноябрь – "Жаҳон телевидение куни" (World Television Day) нишонланади.

1996 йилнинг 17 декабрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 88-ялпи мажлисида телевизион дастурларни, биринчи навбатда тинчлик, хавфсизлик, тараққиёт ва маданий алоқаларни кенгайтиришга қаратилган дастурларнинг алмашинувини рағбатлантириш мақсадида "Жаҳон телевидение куни"ни нишонлаш борасида таклиф берилди. (Резолюция матни 1997 йилнинг 28 февраль куни тайёр бўлди). 

21 ноябрь – БМТ томонидан илк бор 1996 йилда Жаҳон телевидение анжумани ўтказилган сана муносабати билан танланди. 

Ҳар йили "Жаҳон телевидение куни"ни нишонлаш тинчлик ва тараққиётнинг кенг қулоч ёзишида телевидениенинг ролига эътибор қаратишдан иборат. 
Эслатиб ўтамиз, телевизорнинг ватани дея Ўзбекистон пойтахти – Тошкент эътироф этилади. 

Электрон телевидение тизими 1928 йилда тошкентлик икки кашфиётчи Б.П.Грабовский ва И.Ф. Белянский томонидан яратилган. Тажриба сифатида қўлланилган илк телевизион ускуна ўша пайтда “Телефот” деб номланган.


хабарлар рейтинги: 

Машхур ролик
Сўровнома
Бизга баҳо беринг
Хабарлар