Беш нафар мактаб ўқувчиси ҳалок бўлган мудҳиш ЙТҲ содир бўлди

Бугун, 22 ноябрь куни Хитойнинг Ляонин вилоятида катта тезликда келаётган автомобиль йўлни кесиб ўтаётган мактаб ўқувчиларини босиб кетди. Бу ҳақда “Вести” хабар берди.
 
Воқеа соат 12:00 да Хулудао шаҳридаги мактаб олдида юз берган. мазкур йўл-транспорт ҳодисасида ҳоўиргача беш нафар ўқувчи ҳалок бўлган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода бир гуруҳ ўқувчилар йўлдан ўтаётганини кўриш мумкин. Шу вақтда қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган автомобиль катта тезликда келиб, болаларни уриб, турли тарафларга учириб юборган.
 
Маълумотларга кўра, полиция автомобиль ҳайдовчисини қўлга олган.

хабарлар рейтинги: 

Машхур ролик
Сўровнома
Бизга баҳо беринг
Хабарлар