Қандай ҳолларда ер участкалари олиб қўйилишига аниқлик киритилди

Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйишнинг аниқ мезонлари белгиланди, дея хабар қилди Адлия вазирлиги Telegram-канали.
Хусусан, ерлар эндиликда қуйидаги мақсадларда олиб қўйилиши мумкин:
  • мудофаа ва давлат хавфсизлиги, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар эҳтиёжлари, эркин иқтисодий зоналарни ташкил қилиш ва уларнинг фаолият юритиши учун ерларни тақдим этиш;
  • халқаро шартномалардаги мажбуриятларни бажариш;
  • фойдали қазилмалар конларини аниқлаш ва қазиб чиқариш;
  • автомобиль ва темир йўллари, аэропортлар, аэродромлар, аэронавигация объектлари ва авиатехника марказлари, темир йўл транспорти объектлари, кўприклар, метрополитенлар, тоннеллар, энергетика тизими объектлари ва электр узатиш тармоқлари, алоқа тармоқлари, космик фаолият объектлари, магистрал қувурлар, муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш (реконструкция қилиш);
  • аҳоли пунктлари бош режаларини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан объектлар қуриш қисмида ижро этиш ҳолларида.
Қарорга кўра, эндиликда ерлар олиб қўйилганда, у ердаги биноларни бузишдан олдин мулкдорга етказилган зарар тўлиқ қопланиши лозим. Фақатгина шундан кейин бинони бузиш мумкин бўлади.
хабарлар рейтинги: 

Машхур ролик
Сўровнома
Бизга баҳо беринг
Хабарлар