Жорж Буш вафот этди

Америка Қўшма Штатларининг собиқ президенти Жорж Буш кеча, 30 ноябрь куни 94 ёшида вафот этди.
 
“Иккинчи жаҳон уруши АҚШ денгиз кучларининг учувчиси ва АҚШнинг 41-президенти Жорж Герберт Уокер Буш 2018 йил 30 ноябрда вафот этди. У 94 ёшда эди”,  дейилади расмий баёнотда.
 
Тарқатилган хабарларда келтирилишича, Бушнинг бешта фарзанди, 17 нафар набираси, саккиз нафар абираси бўлган. 
 
Баёнотда дафн маросими қачон ва қаерда ўтказилиши ҳақида ҳозирча хабар берилмаган.
 
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17 апрель куни Жорж Бушнинг турмуш ўртоғи Барбара Буш ҳам вафот этган эди.
 
Уларнинг катта ўғли Жорж Буш АҚШнинг 43-президенти бўлган. Иккинчи ўғли Жеб Буш эса Флорида штатининг ҳокими бўлиб хизмат қилган.
 
Сўнгги йилларда собиқ давлат раҳбари паркинсон касаллигидан азоб чекиб, ногиронлар аравачасига ўтишга мажбур бўлган. У бугунгача АҚШ тарихида энг узоқ умр кечирган президент сифатида кўриб келинган.
хабарлар рейтинги: 

Машхур ролик
Сўровнома
Бизга баҳо беринг
Хабарлар